ОАО "Мехмаш" Производство металлических конструкций, теплицы

Russian (CIS)UzbekEnglish (United Kingdom)
Компания хакида
“Мехмаш” очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон Ресубликаси Наманган шахрида жойлашган. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан тадбиркорларни қўллаб қувватлаш ва уларни ривожланиши учун шарт шароитлар яратиш тўғрисида кўрилган чоралари натижасида, компания томонидан жорий ишлаб чиқариш техник базасини модернизациялаштириш борасида улкан ишлар олиб борилди. Бунинг натижасида компаниядаги иш жойи 2003 йилга нисбатан 200%ни ташкил этди, товар айланмаси эса 30 бараварга ошди. Модернизация лойихаси натижасида заводга замонавий ускуналар ўрнатилди ва янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Чокли пўлат қувурларни ишлаб чиқаришни йулга қўйиш – ушбу лойихалардан бири. Ҳозирги кунда завод чокли пўлат қувурларни 100 дан ортиқ турини ишлаб чиқармоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентинг 23 март 2010 йилдаги №1306 сонли қарори билан пўлат қувурларни ишлаб чиқариш 2011-2012 йилга давлат локализация дастурига киритилди.
Автоматлаштирилган саноат иссиқхона комплексларини ишлаб чиқариш, монтаж қилиш ва ишга тушуриш компаниямиз фаолиятининг устувор йуналишларидан ҳисобланади. Ўрнатилган компьютер бошқарув системаси иссиқхона ичидаги иқлимни сақлаб туриш билан боғлиқ барча жараёнларни автоматлаштиради.
Иситиш тизими;
Соялаш тизими;
Намликни мейёрлаштириш тизими;
Хаво алмаштирув тизими;
Карбонат ангидрид газини етказиб бериш тизимларини ўз ичига олади.
 
2010 йилда корхона томонидан инкубаторлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Хажми 700дан 1056тагача товуқ тухуми сиғадиган инкубаторлар намлик даражаси, ҳарорат ва тухумларни тўнтарилишини тартибга солиш автоматик системалари билан жиҳозланган. Ҳозирги кунда фермер ва тадбиркорлар орасида ушбу махсулотга бўлган талаб ошиб бормоқда. 
   
 
Энергоресурслар билан узини таминлаш мақсадида завод қуввати 2500 кВт ли электрик подстанция қурилиши лойихасини амалга оширди. Бу компаниянинг ишлаб чиқариш қувватини кўтариш, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга хизмат қилади. Корхонани тўхтовсиз ва ўз вақтида хом-ашё билан таминлаш, ҳаридор ва буюртмачига махсулотни етказиш йўлида корхона ўзининг юк ва йўловчи ташувчи техникаси, гаражи ва ёқилғи қуйиш шаҳобчаси билан таминланган транспорт бўлимига эга. Корхона қишлоқ ҳўжалик ерларини зараркунанда хашаротлардан(чигиртка) ҳимоя қилиш хизматларини амалга оширади. Бу мақсадни амалга оширишда компания УАЗ Патриот русумли юк ва йуловчи ташувчи автомобиллари ва Буюк Британияда ишлаб чиқарилган химикатларни сепувчи MicronAIR ускуналари билан жиҳозланган. Шунингдек ўсимликларни комплекс ҳимоя қилиш сохасида компаниямизда пахта, буғдой ва бошқа экин далаларидаги зараркунандаларга қарши биологик курашишда фойдаланиладиган фойдали хашаротларни кўпайтириш ва қадоқлашга мўлжалланган тўлиқ компьютерлаштирилган ускуналарни ишлаб чиварилади. Ҳозирги кунда фойдали хашаротлардан бракон, трихограмма ва олтикўз учун мўлжалланган биолабораториялар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Фермер ҳўжаликлари ва қишлоқ хўжалик ташкилотларини техника билан таминлаш мақсадида қатор қишлоқ хўжалик техник ускуналарини ишлаб чиқариш йулга қўйилган. Барча махсулот синов эксплуатациясидан амалий шароитларда ўтган, мутаҳассислар томонидан синалган ва фермер- деҳқон ҳўжаликлари томонидан яхши такриз берилган. Осма ўғит сочгичи, универсал сеялка, аниқ экиш пневматик сеялкаси каби ускуналар республика далаларида кенг қўлланилмоқда. Ҳозирги кунда корхона мутаҳассислари томонидан янги турдаги қишлоқ ҳўжалиги ускуналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. 2010 йилда корхона сифат бошқарув системасининг ISO:9001:2008 стандарт сертификатини қўлга киритди. Бу ҳолат рахбарият ва мутахассисларни сифат бошқарув системасини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёниларини автоматлаштириш, сифат бошқарув системасини жорий қилиш, ишлаб чиқарилаетган маҳсулотни сифатини назорат қилиш ускуналарини жорий қилишининг мевасидир. Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш линиялари, мамурий бинолар ва ускуналарни модернизациялаштириш жараёни давом этмоқда. Рахбарият иш шароитини ташкил қилишни яхшилаш, хизмат кўрсатиш системасини такомиллаштириш хамда сифатли маҳсулотни тўхтовсиз ишлаб чиқаришни ривожлантириш каби масалаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
 


You are here: