ОАО "Мехмаш" Производство металлических конструкций, теплицы

Russian (CIS)UzbekEnglish (United Kingdom)
Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилиши PDF Печать E-mail
Автор: Administrator   
04.09.2016 05:16

“MEXMASH” АЖ акциядорлари диққатига!

2016 йил 10 сентябрь шанба куни эрта соат 09:00 да, Наманган шаҳар, Оромгоҳ кўча 27-уйда жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида “MEXMASH” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 08:00 дан бошланади.

 

“MEXMASH” акциядорлик жамият акциядорларининг

навбатдан ташқари умумий йиғилиши

КУН ТАРТИБИ

1. “MEXMASH” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида

2. “MEXMASH” акциядорлик жамиятини масъулияти чекланган жамияти шаклига ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисида.

3. Жамият шаклини ўзгартириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш тўғрисида.

4. “MEXMASH” АЖ нинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини “MEXMASH” АЖ ни ўзгартириш натижасида ташкил этилаётган масъулияти чекланган жамиятига ўтказиш буйича топшириш хужжатини тасдиқлаш тўғрисида.

Кун тартибидаги масалалар буйича ахборот (маълумот) лар билан жамиятнинг Наманган шаҳар, Оромгоҳ кўча 27-уйда жойлашган маъмурий биносига иш кунлари (якшанбадан ташқари) соат 09:00 дан соат 16:00 гача ташриф буюриб танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 40 ва 41-моддаларига асосан овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар “MEXMASH” АЖ ни қайта ташкил этиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисмини жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш мустақил баҳоловчи “Mulk Invest Baho” МЧЖ нинг бозор қиймати аниқлаш юзасидан берган хулосаси асосида белгиланган 1 (бир) дона акцияга 5992,40 сўм бўйича амалга оширилади.

Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги талаби акциядорнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган ҳолда акциядорлар умумий йиғилишининг қайта ташкил этиш туғрисида тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай “MEXMASH” АЖ га ёзма тарзда тақдим этилиши керак. Жамият мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олади.

“MEXMASH” АЖ маъмурияти

 

Обновлено 04.09.2016 05:18
 
You are here: