ОАО "Мехмаш" Производство металлических конструкций, теплицы

Russian (CIS)UzbekEnglish (United Kingdom)

“Мехмаш” очиқ акциядорлик жамиятининг веб саҳифасига хуш келибсиз.

Бизнинг компаниямиз 1982 йилда “Восток” илмий илаб чиқариш бирлашмаси асосида ташкил этилган ва 1995  йилда очиқ акциядорлик жамияти  деб элон қилинган. Хозирги кунда компаниямиз пўлат қувурлар ва бошқа турдаги металлоконструкциялар ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналардан бири ҳисобланади. Бизнинг компаниямиз қуйидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга иҳтисослашган:

Чокли пўлат қувурлар;

Автоматлаштирилган саноат ва уй иссиқхона мажмуалари;

Инкубаторлар;

Турли қишлоқ ҳўжалик техника воситалари;

Зараркунанда хашаротларга қарши кураш биолабораториялари;

            Ва бошқа турдаги металл маҳсулотлар;

 

 

Бугунги кунда ишлаб чиқариш жараёни мустахкам алгоритмга асосланган, хар бир ишлаб чиқариш ҳудудида сермахсул ва сифатли иш учун қулай шароитлар яратилган.

            Ишлаб чиқариш жараёни лойиҳалаштиришдан бошланади. Буюртмачини талабини  қондириш учун бизда янги конструктив шакл ва элементлар устида доимо ишловчи юқори малакали лойихаловчи муҳандислар гуруҳи иш олиб боради.  Лойиҳалаштириш замонавий ускуналарда иҳтисослашган компьютер дастурлар ёрдамида амалга оширилади.

            Завод ўз ихтиёрида хар қанадай оғир ва хажмли буюртмани ўз вақтида ва юқори техник даражада бажариш учун етарли ишлаб чиқариш қувватига эга.  Заводнинг умумий майдони 4га бўлиб, ундан 19000м2 ни ишлаб чиқариш бинолари эгаллайди.

            Бизнинг заводимизни муҳандис-техник  жамоаси 30 дан ортиқ тажрибали мутаҳассис, конструкторлар, технологлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этувчи ҳодимлардан иборат. Ишлаб чиқариш цехлари хар бири  юк олуви 5 дан 35 тоннагача бўлган козловой кранлар билан жиҳозланган. Компания таркибига қуйидаги бўлимлар киради:

            Таййерлаш ҳудуди – кесиш ва бошқа таййерлов ишлари учун зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланган: лист ва фасон учун қайчилар, лента арра, термик ва плазмали кесиш учун сонли дастурий бошқарув аппаратлари ва бошқа ускуналар.

·         Механик майдон – мазкур майдонда турли хил металга ишлов бериш ускуналари жойлашган (сверлильные станки, токарно-карусельные, вертикально и горизонтально-фрезерные станки, торцефрезерные и  токарно-винторезные станки);

·         Бўёққа тайёрлов майдони – қумпуркагичли ускуна билан жиҳозланган;

·         Бўёқ майдони – хаво ва хаво босимисиз бўяш аппаратлари билан жиҳозланган.

ТНБ – таййерлаш жараёни ва биз томондан ишлаб чиқарилган хар бир металлоконструкция сифатини  назорат қилади. Пайвандалашдан  сўнг  қувурларни пайвандланган чоклари дефектоскопда компьютер назоратидан ўтади.

Металл ва таййер маҳсулот омбори иккита 7 тонналик козловой кран ва учта 20 тонналик кўприк крани билан жиҳозланган.

Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришдан ташқари биз металлоконструкцияларни сифатли монтаж ишларини олиб борамиз. Малакали техник мутаҳассислар монтаж ишларини  энг қисқа муддат ичида амалга оширадилар, бунинг учун бизда керакли иҳтисослашган техника воситалари мавжуд. Монтаж сифати  ускунани ишлатиш муддати ва  инсонларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ, шунинг учун қурилиш монтаж ишларига қаттиқ талаб қўйилган. Завод шунингдек ностандарт буюмларни ишлаб чиқаришга буюртма олади. Уларни ишлаб чиқаришда  энг масулиятли иш босқичи бу конструктор ва лойихаловчиларнинг ишидир. Заводимизнинг конструктор бюросини мутахассиларини тажриба ва профессионаллиги туфайли биз мураккаб қурилиш металлоконструкцияларини кейинчалик ишлаб чиқариш ва ишга тушириш учун  лойихалаштиришни амалга оширамиз. Бизда ностандарт металлоконструкцияларни поликарбонат, шиша, дарахт ва бошқа материаллар билан биргаликда ишланган ҳолатда буюртма бериш имконияти мавжуд.

 
You are here: